Сурхондарё вилояти ИИБ навбатчилик қисми ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида амалий ўқув машғулотлари ўтказилди.
Сурхондарё вилояти
ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Жисмоний ва жанговар
тайёргарлик бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
2024-йил 27-январ кунидаги 31-сон фармойиши ва Сурхондарё вилояти ИИБнинг 2024-йил
25-феврал кунидаги 43-сон буйруғи талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят
ички ишлар бошқармасида хизмат қилаётган, Ташкилий бошқарма навбатчилик қисмлари,
“102 хизмати” ҳамда маъмурий биноларни қўриқлаш хизмати ходимларининг касбий малакасини
ва амалий кўникмаларини шакллантириш, хизмат ва жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида
амалий ўқув машғулотлари ўтказилди.
Дастлаб, ходимлар
билан, саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилиб, ташвиш қоплари меъёрий
буйруқ талаблари асосида жамланганлиги текширилди.
Ходимларнинг жанговар
қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, унинг тактик хусусиятлари бўйича
мутахассис ходимлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилиб, синовлар қабул қилинди
ҳамда амалий ўқ отиш машғулотлари ўтказилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон
Республикаси ИИВнинг 2024-йил 20-феврал кунидаги 60-сонли ҳамда вилоят Ички ишлар
бошқармасининг 2024-йил 28-феврал кунидаги 18-сон фармойишларига асосан ходимларидан
“Жисмоний тайёргарлик” бўйича оралиқ назорат синови имтиҳонлари қабул
қилинди.
Ходимлар тўсинда тортилиш, 100 метр ва 3 км масофага
югуриш ҳамда қўл жангги машқларини бажаришди.