Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги тизимлари томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси биносида, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Хуршид Атаназаров ҳузурида вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда қуйи тизимлари томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда, вилоят ИИБ Миграция
ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи, подполковник Ҳусниддин Халлиевнинг ҳисоботи тингланди.
Тадбирда амалга оширилган
ишлар билан бирга йўл қўйилган хатова камчиликларга жорий йилда йўл қўймаслик,
фуқароларга давлат хизмати кўрсатишни янада яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирлар
белгиланди.
Йиғилиш якунида, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Х.Атаназаров ва ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилоят бошқармаси масъуллари томонидан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш, салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш зарурлиги уқтирилди.