21 Январ 2024 йил 682

Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги тизимлари томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Жорий йилнинг 20-январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Б.М.Хидиров хузурида вилояти ИИБ М ва ФРБ ҳамда унинг жойлардаги тизимлари томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Йиғилишда ИИБ М ва ФРБ бошлиғи, майор Хусниддин Халлиевнинг хисоботи эшитилди.

Тадбирда амалга оширилган ишлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларга жорий йилда йўл қўймаслик, фуқароларга давлат хизмати кўрсатишни янада яхшилаш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Шундан сўнг вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Б.М.Хидиров ва ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилоят бошқармаси мутасаддилари томонидан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш, салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш зарурлиги уқтирилди.

Якунда ижобий натижаларга эришган бир гуруҳ ходимлар вилоят ИИБ томонидан муносиб тақдирланди.

Text to speech