19 Апрел 2024 йил 402

Сурхондарё вилояти ИИБ масъуллари томонидан ИИВ Академияси 1- ва 2-ўқув курсларида тахсил олаётган кундузги таълим курсантлар билан онлайн маҳорат дарси ўтказилди

Жорий йилнинг 18 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБда ИИВ Академияси 1- ва 2-ўқув курсларида тахсил олаётган кундузги таълим курсантлар билан онлайн маҳорат дарси ўтказилди. Ушбу ўтказилган  онлайн маҳорат дарсида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев, бошқарма ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.П.Худойбериев  ва бошқарма Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник С.П.Рашидов, ИИВ Академияси бошлиғининг маслаҳатчиси полковник И.И.Химматов, ИИВ Академияси магистратураси тингловчилари ва кундузги таълим курсантлари иштирок этишди.

ИИВ Академияси бошлиғи томонидан тасдиқланган тақсимот жадвалига асосан Ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, магистратура тингловчилари ва кундузги таълим курсантлари билан 2024 йилнинг апрел ойида ўтказиладиган онлайн маҳорат дарсларининг мавзуларига асосан;

- Ҳудудларни “Қизил”, “Сариқ” ва “Яшил” тоифаларга ажратиш тартиби, ушбу механизмнинг жиноятларни жиловлашдаги аҳамияти (ушбу тоифадаги маҳаллаларнинг туманлар кесимидаги статистик маълумотлар асосида тушунтиришлар берилди).

- Жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш тартиби, уларни ушлаб туришда йўл қўйилаётган камчиликлар ва натижада ходимларга нисбатан қўлланилаётган жазо чоралари мисоллар орқали етказилди.

- Вояга етмаган шахсларнинг номусига тегиш жиноятини тергов қилишнинг ўзига хос ҳусусиятлари, ушбу тергов ҳаракатини ўтказишда терговчининг бошқа соҳавий хизматлар (ҲПБ, ЭКБ, ЖҚ) ходимлари билан ҳамкорлиги мавзуларида масстер класс маҳорат дарси ўтказилди.

Ўтказилган масстер класс маҳорат дарсида вилоят Ички ишлар бошқармаси мутасадди ходимлари томонидан мавзуга оид маърузалар қилиниб, амалиётда учраётган ҳолатлар юзасидан мисоллар келтирилди.

Масстер класс маҳорат дарсида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олишди.

Text to speech