23 Сентябр 2025 йил 145

Сурхондарё вилояти ИИБ масъуллари иштирокида ИИВ Академияси курсантлари билан навбатдаги онлайн мастер-класс бўлиб ўтди.

2025 йилнинг 23 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Завқиддин Хужанов бошчилигида, бошқарма соҳавий хизмат масъуллари томонидан ИИВ Академияси ўқитувчилари ва курсантлари билан навбатдаги онлайн мастер-класс бўлиб ўтди.

Унда асосан, “Олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар, уларнинг турлари, содир қилиниш сабаб ва шарт-шароитлари, ушбу жиноятларни олдини олишда профилактика инспекторлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар”, “Очилмаган жиноятларни фош этишда тезкор-қидирув ходимларининг бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорлиги ҳамда ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар”, “Ўғирлик, фирибгарлик жиноятларида воқеа жойини кўздан кечиришда эксперт-криминалистика ходимларининг бошқа соҳавий-хизматлар билан ҳамкорлиги” мавзуларида таҳлилий маълумотлар асосида маърузалар қилинди.

Шундан сўнг, маърузачилар ИИВ Академияси курсантлари томонидан берилган саволларга ҳаётий маълумотлар асосида батафсил жавоблар беришди.

Text to speech