19 Январ 2024 йил 783

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш соҳасида 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Жорий йилнинг 17 январь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда унинг қуйи бўғинларида хизмат олиб бораётган раҳбар ва ходимлари иштирокида 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев иштирок этди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда 2023 йилда йўл қўйилган асосий кўрсатгичлар ўқиб эшиттирилди ҳамда ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонун бузилишининг олдини олиш, сифатли кадрларни жамлаш ҳамда ходимлар билан доимий равишда жисмоний ва жанговар тайёргарлик машғулотларини олиб бориш борасида жорий йил давомида амалга оширилиши кўзда тутилган чора тадбирлар белгиланиб, ўз хизмат фаолиятида қатор камчиликларга йўл қўйган, хизмат фаолиятида ижобий ўзгаришлар қилмаган айрим раҳбар ходимларга кескин интизомий чоралар қўлланиши тўғрисида огоҳлантиришлар берилди.

   

Text to speech