23 Октябр 2024 йил 348

Сурхондарё вилояти ИИБ масъуллари томонидан Ички ишлар фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

Айтиш керакки бугун ИИО тизимида меҳнат қилган фахрийларни эъзозлаш ва уларга эҳтиром кўрсатиш борасида эътиборга молик тизимли ишлар амалга оширилмокда. Бу эзгу амаллар 25 октябрь- ички ишлар органлари ходимлари куни байрами олдидан ташкил этилаётган қатор хайрли ишлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Эътиборли томони мана шундай инсон қадрини улуғлайдиган ташаббуслар кўлами кенгайиб бормоқда. Масалан жорий йилнинг 23-октябр куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бўйича ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев ва Бошқарма Шимолий минтақавий ҳудуд Узун тумани ИИБ бошлиғи подполковник Отабек Эргашевлар томонидан туманда яшовчи Ички ишлар органлари идораларида узоқ йиллар хизмат қилиб ҳозирги кунда нафақага чиққан фахрийларнинг ҳолидан хабар олинди

Жумладан;

Масъуллар  Узун тумани “Истиқлол” маҳалласида яшовчи ИИОларида хизмат олиб бориб, ҳозирги кунда пенсияда бўлган 2-гуруҳ ногирони истеъфодаги майор Рўзимахмат Юсуповнинг яшаш хонадонига боришди. Унга  Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари генерал-майор Даврон Назармуҳаммедовнинг  Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари фахрийлари билан ўтказилган учрашувида  қилган мурожаати юзасидан, унга вилоят ИИБ бошлиғи томонидан берилган замонавий ногиронлар аравачасини тантанали равишда топширишди.

Шунингдек  Туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи ички ишлар органларида хизмат олиб бориб, ҳозирги кунда нафақада бўлган 1961 йилда туғилган, 1-гуруҳ ногирони истеъфодаги капитан Орал Оқбоевнинг ҳолидан хабар олиниб, унинг соғлигини тиклаш ҳамда хонадонида аниқланган муаммоларини бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech