21 Январ 2025 йил 448

Сурхондарё вилояти ИИБ масъуллари иштирокида ИИВ Академияси курсантлари билан навбатдаги онлайн мастер-класс бўлиб ўтди.

2025 йилнинг 21 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шерзод Шадиев бошчилигида, бошқарма соҳавий хизмат масъуллари томонидан ИИВ Академияси ўқитувчилари ва курсантлари билан навбатдаги онлайн мастер-класс бўлиб ўтди.

Унда асосан, “Ҳимоя ордери нима, ким томонидан берилади, кимларга берилади, қанча муддатга берилади? Муддатини узайтириш тартиби, ҳуқуқбузарга нисбатан қўйилган чекловлар, чеклов қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик”, “Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўйнаш жиноятларини аниқлашда тезкор-қидирув хизмати ходимларининг фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ва фуқаролар билан ҳамкорлиги”, “Ички ишлар органларининг жиноятларни олдини олишда терговга қадар текширувни (суриштирувни) амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ва таклифлар” мавзуларида маърузалар қилинди.

Шундан сўнг, маърузачилар ИИВ Академияси курсантлари томонидан берилган саволларга ҳаётий маълумотлар асосида батафсил жавоблар беришди.

Text to speech