Сурхондарё вилояти ИИБ масъуллари иштирокида ИИВ Академияси курсантлари билан навбатдаги онлайн мастер-класс бўлиб ўтди.
2025 йилнинг 16 апрел куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шерзод Шадиев бошчилигида, бошқарма соҳавий хизмат масъуллари томонидан ИИВ Академияси ўқитувчилари ва курсантлари билан навбатдаги онлайн мастер-класс бўлиб ўтди.
Унда асосан, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда
республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт
олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори юзасидан профилактика инспекторларининг фаолияти.”, “Сурхондарё вилояти мисолида ҳудуднинг криминоген вазиятини баҳолашда
ахборот-таҳлилий маълумотлардан фойдаланиш”, “ИИОлари ходимлари томонидан содир этилаётган хизмат ва ижрочилик
интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар, унинг сабаблари” мавзуларида таҳлилий
маълумотлар асосида маърузалар қилинди.
Шундан сўнг, маърузачилар ИИВ Академияси курсантлари томонидан берилган саволларга ҳаётий маълумотлар асосида батафсил жавоблар беришди.