Сурхондарё вилояти ИИБ масъуллари иштирокида ИИВ Академияси курсантлари билан навбатдаги онлайн мастер-класс бўлиб ўтди.
2025 йилнинг 19 февраль куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шерзод Шадиев бошчилигида, бошқарма соҳавий хизмат масъуллари томонидан ИИВ Академияси ўқитувчилари ва курсантлари билан навбатдаги онлайн мастер-класс бўлиб ўтди.
Унда асосан, “Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика
маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини
олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-1-сон қарори юзасидан профилактика инспекторларининг фаолияти”, “Қотиллик ва баданга шикаст етказиш билан
боғлиқ жиноятларни фош этишда юзага келаётган муаммолар, ушбу жиноятларни
олдини олишда тезкор-қидирув ходимларининг бошқа соҳавий хизматлар билан
ҳамкорлиги”, “Жиноят ва
ҳуқуқбузарлик содир этишга гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш тартиби, уларни ушлаб туришда йўл
қўйилаётган камчиликлар ва натижада ходимларга нисбатан қўлланилаётган жазо
чоралари (соҳавий хизматлар кесимида тахлилий маълумотлар билан). Химоя ордери
нима, ким томонидан берилади, кимларга берилади, қанча муддатга берилади,
муддатини узайтириш тартиби, ҳуқуқбузарга нисбатан қўйилган чекловлар, чеклов
қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик” мавзуларида таҳлилий маълумотлар асосида маърузалар
қилинди.
Шундан сўнг, маърузачилар ИИВ Академияси курсантлари томонидан берилган саволларга ҳаётий маълумотлар асосида батафсил жавоблар беришди.