19 Май 2025 йил 264

Сурхондарё вилояти ИИБ масъуллари иштирокида ИИВ Академияси курсантлари билан навбатдаги онлайн мастер-класс бўлиб ўтди.

2025 йилнинг 19 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Хуршид Атаназаров бошчилигида, бошқарма соҳавий хизмат масъуллари томонидан ИИВ Академияси ўқитувчилари ва курсантлари билан навбатдаги онлайн мастер-класс бўлиб ўтди.

Унда асосан, “Профилактика инспекторлари томонидан расмийлаштирилган терговга қадар текширув ҳужжатлари суд томонидан тугатилганлик ҳолатлари  бу борада кузатилаётган камчиликлар”, “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни фош этишда тезкор ходимнинг бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорлиги ҳамда унда юзага келаётган муаммолар”, “Навбатчилик қисмига келиб тушган барча турдаги жиноят ва хабарларнинг рўйхатга олиниши, улар асосида ҳодиса содир бўлган жойга чиқиш ҳамда тергов-тезкор гуруҳининг содир этилган жиноятларни фош этиш борасидаги фаолиятининг хусусиятлари” мавзуларида таҳлилий маълумотлар асосида маърузалар қилинди.

Шундан сўнг, маърузачилар ИИВ Академияси курсантлари томонидан берилган саволларга ҳаётий маълумотлар асосида батафсил жавоблар беришди.

Text to speech