18 Декабр 2024 йил
721
Сурхондарё вилояти ИИБ масъуллари ИИВ Академияси курсантлари учун онлайн мастер-класс ўтишди
2024 йилнинг 18 декабрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шерзод Шодиев бошчилигида, бошқарма соҳавий хизмат масъуллари томонидан ИИВ Академияси ўқитувчилари ва курсантлари учун онлайн мастер-класс ўтишди.
Унда асосан, “Жамоат
хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши
курашишда профилактика инспекторларининг бошқа соҳавий хизматлар, давлат
органлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги ҳамда ушбу соҳада учраётган
муаммолар”, “Одам савдоси ва
одоб-ахлоқ доирасидаги жиноятларни фош этишда тезкор ходимнинг бошқа соҳавий
хизмат ходимлари билан ҳамкорлиги ҳамда ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар”,
“Қасддан баданга шикаст этказиш жиноятларини
тергов қилишда терговчининг бошқа соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорлиги
ҳамда ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар.” мавзуларида маъруза
қилинди.