28 Март 2024 йил 423

Сурхондарё вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази ходимлари учун “Сайёр-Академия” ўқув дастури асосида машғулотлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февраль кунидаги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини, замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида  ўқув-амалий машғулотлари ўтказилди. Унда бошқарма Эксперт-криминалистика маркази ва шаҳар-туман ИИБ экспертлари иштирок этишди.

Сайёр- Академия ўқув дастури бўйича ташкил қилинган икки кунлик ўқув машғулотида ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази ва ИИВ Академияси Криминалистик экспертизалар кафедраси ходимлари томонидан эксперт криминалистика соҳасида кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш протсессуал, методик ва техник қоидалари, тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатларида эксперт хулосалари орқали исботлаш базасини мустаҳкамлаш, экспертлар томонидан йўл қўйиладиган одатий хатоликларнинг танқидий муҳокамасини ўтказиш, экспертизалар таҳлили натижасига кўра ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича криминалистик тавсиялар ишлаб чиқиш юзасидан илмий-амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш бўйича янгича самарали ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Белгиланган дастур юзасидан мутахассислар томонидан мавзулар доирасида иштирокчиларга атрофлича назарий ва амалий тушунчалар берилди.

Савол-жавоблар асосида кечган машғулот ходимларнинг соҳага оид қонун ва қоидалар билан яқиндан танишиш ва амалиётда қўллаш бўйича билим ва малакасини янада бойитишга хизмат қилди.

Text to speech