15 Январ 2025 йил 779

Сурхондарё вилояти ИИБ йўл патруль хизмати ходимлари билан психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари фуқаролар билан тўғридан-тўғри  мулоқотда бўладиган, махсус воситалар билан хизмат олиб борадиган ходимлар хизмат фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси таркибида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат самарадорлигини ва касбий билимларини ошириш, шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ходимларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятларини ўрганиш, шунингдек уларнинг  мулоқот психологияси, муомала маданияти, ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлашга оид зарур кўникмаларини шакллантиришга қаратилган психологик тренинг машғуотлари ўтказилди.

Шунингдек, ходимларга илмий психологик усулларни мақсадли қўллаш орқали жамоадаги соғлом муҳитни шакллантириш, турли стресс ва зиддиятли вазиятларга мослашиш қобилиятини ривожлантириш ҳамда уларнинг жисмоний-руҳий тайёргарлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди. Ҳар куни турли тоифа ва характердаги фуқаролар билан мулоқотда бўладиган ходимларнинг муомала маданияти юқори бўлиши лозим, шу боисдан психологлар томонидан ходимларга нотиқлик маданияти юзасидан ҳам тушунчалар бериб ўтилди.

Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech