Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Денов тумани ИИБда қонунчилик масалалари ҳамда 9 ой давомида амалга оширилган ишларга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди
Йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ Бошқарма Шимолий минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи подполковник Шерзод Шодиев иштирок этиб, туман ҳудудида жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомиди туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ходимлар ўртасида хизмат ва ижрочилик интизоми, қонунчиликни мустаҳкамлаш масалалари танқидий муҳокама этилди.
Йиғилиш давомида,
ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш
ҳамда коррупцион жиноятларга қарши муросасиз курашиш масалаларига алоҳида
тўхталиб ўтилди.
Муҳокама йиғилиш
якунида, ички ишлар органларини халқчил ва профессионал тизимга айлантириш, иш
самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор вазифалар белгилаб олинди.