4 Октябр 2024 йил 506

Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Узун тумани Ички ишлар бўлимида хизмат қилиб келаётган ходим ва ишчи хизматчиларнинг оила аъзоларига тумандаги “Ишга марҳамат” Мономарказ фаолияти яқиндан таништирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарорига асосан Узун тумани “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил этилган.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг Хотин қизлар масаслалари буйича ўринбосари подполковник Н.Джумаева томонидан, Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Узун тумани Ички ишлар бўлимида хизмат қилиб келаётган ходим ва ишчи хизматчиларнинг оила аъзоларини Узун тумани “Ишга марҳамат” Мономаркази фаолияти билан танишиш ҳамда касбга ўқитиш бўйича, тикувчилик (3 ой), қандолатчилик (2 ой), ошпазлик (2 ой), ҳунармандчилик (2 ой), болалар массажи (2 ой), аёллар массажи (2 ой), уй хамшираси ва биринчи ёрдам (2 ой), ҳижома қўйиш (2 ой) ўқув курслари тавсия этилди.

Text to speech