Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Бор меҳримиз сенга болажон” шиори остида беғараз донорлик акциясида иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9
августь кунидаги “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини
янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини
ривожлантириш тўғрисида”ги 348-сон Қарори ҳамда ИИВнинг 2024 йил 28 май
кунидаги тегишли кўрсатмасида қон билан ишлаш хизматини ривожлантиришнинг
асосий йўналишлари этиб, аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини
шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш
бўйича волонтёрлик ҳаракатини оммалаштириш, сайёр донорлик кўламини кенгайтириш
белгиланган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 31 май куни, ҳудудий
қон хизмати муассасалари билан ҳамкорликда ички ишлар органлари ходимлари
орасида беғараз донорлик фаолияти ташкил этилиши, кўнгиллиларни ихтиёрий
равишда қон топширишига ҳамда қон донорлиги акцияларни тартибли, юқори савияда
ўтказилиши ҳамда акциянинг давомийлигини таъминлашда, вилоят ИИБнинг соҳавий
хизматлари ва барча шаҳар-туман ИИБлари ходимлари қон қуйиш марказларига бориб
беғараз донорлик акциясида фаол иштирок этишди.