12 Июл 2024 йил 437

Сурхондарё вилояти ИИБ ходималари ўртасида “Тўмарис издошлари” мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 30 октябрь кунидаги Фармони ҳамда Ички ишлар органларида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида, Ички ишлар вазирининг 2024 йил 8 июнь кунидаги “Ички ишлар органлари ҳарбий хизматчи аёллар ва ходималари ўртасида “Тўмарис издошлари” мусобақасини ўтказиш тўғрисида”ги тегишли буйруғига асосан, жорий йилнинг 12 июль куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходималар ўртасида “Тўмарис издошлари” мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада иштирокчилар дастлаб, 100х200х400х800 метр масофага эстафета югуриш, АК74 (афтамат калашников) ва ПМ9 (пистолет макароф)  пистолетидан амалий ўқ отиш машғулотларида синовдан ўтказилди.

Шундан сўнг, иштирокчилар шартли ярадор (жароҳатланган)ларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни жанг майдонидан олиб чиқиш жараёнидаги ҳатти-ҳаракатлари, ўзларини тутишлари, шартли ярадорга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётларини бажаришди.

Мусобақанинг вилоят босқичи якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар, республика  босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Text to speech