8 Феврал 2024 йил 322

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

Жорий йилнинг 5-феврал куни Термиз шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига ташриф буюрди. Ташриф давомида, ўқувчиларнинг юртимиз ва вилоятимиз бўйлаб муқаддас қадамжолар ҳамда тарихий обидаларга саёҳатларни ташкил этишда биргаликда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.

Ушбу келишув доирасида, шу куни Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳига ташриф амалга оширилиб, буюк Термизийлар тарихи ва ўтмиши ҳақида маълумотларга эга бўлишди.

Text to speech