24 Январ 2024 йил 434

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишга шайланган музработлик ёшлар билан учрашув ўтказди.

Бугун Музработ туманида истиқомат қилувчи Она ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш учун маддатли ҳарбий хизматга бориш истагини билдирган 174 нафар ёшлар билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов ҳамда вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Аслиддин Хуррамовлар иштирокида туман Мудофаа ишлари бўлимида учрашув ўтказилди.

Учрашувда, ҳарбий хизмат ўташ учун бел боғлаган ўғлонлар билан самимий суҳбатлар қурилиб, уларнинг қизиқишлари ва муаммолари ўрганилди.

Суҳбат давомида раҳбарлар томонидан Она ватанни севиш, ватанпарварлик ҳиссини янада ошириш борасидаги ўз таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

Ҳарбий хизматга шайланган йигитлар ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан масуъллар томонидан тегишли жавоблар олишиб, Она ватан тинчлиги, халқ фаровонлиги учун хизмат қилишлари шарафли бурч эканлигини баён этишди.

Text to speech