Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан фахрийлар ва хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.
Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 29 апрель кунидаги 9-май “Хотира ва
қадрлаш куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш” тўғрисидаги тегишли фармойиши
ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 8 май куни Сурхондарё вилояти ИИБ
бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев бошчилигида ички ишлар бошқармасининг масъул
ходимлари билан ичкии ишлар
идораларида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган меҳнат фахрийлари истеъфодаги
майорлар Бори Шодиев ва Шомурод Саидқулов ҳамда хизмат вақтида вафот этган катта
лейтенант Шерали Айтугановларнинг хонадонларига бориб, уларнинг оила аъзолари
ҳолидан хабар олинди.
Хонадон
соҳиблари билан қилинган суҳбат давомида, бошқарма бошлиғининг байрам совғалари
улашилди.
Шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар
вазирининг 2024 йил 7 май кунидаги тегишли буйруғи билан ички ишлар идораларида узоқ йиллар самарали фаолият
олиб борган ҳамда ёш ходимларни тарбиялашда ўзларининг беминнат ҳиссаларини
қўшиб келаётган меҳнат фахрийлари истеъфодаги подполковник Абдусаттор Исмаилов “Ички
ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишони билан истефодаги старшина Норбой
Пардаев “Ички ишлар вазирининг эсдалик қўл соати билан” тақдирланишди.
Сана муносабати билан хабар
олинган хонадон соҳибларининг яшаш шароитлари, соғликлари, муаммо ва таклифлари
бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари
кўрилди.