5 Октябр 2023 йил 1085

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Қизириқ туманида “Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди

Сурхондарё вилоят ҳокими У.Қосимовнинг топшириғига асосан ҳар бир ҳудуддан битта маҳалла танланиб “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” дастури доирасида ишларни ташкил этиш бўйича топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Қизириқ туманидаги “Буюк келажак” маҳалласида бугунги кунда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, маҳалладаги ички йўллар таъмирланиб, аҳоли хонадонлари, маҳалла гузари ободонлаштирилмоқда. Олиб борилаётган ишлар билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник А.Исмоилов туман ҳокими Ш.Ражабов ҳамда туман сектор раҳбарлари билан биргаликда ўрганиши давомида  маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги ҳамда аҳоли билан учрашув ўтказиб, маҳаллани ободонлаштириш бўйича камчиликларга йўл қўйганларни огоҳлантириб, бу борада зарурий кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник А.Исмоилов томонидан маҳалла аҳлига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, оилаларнинг тинч турмуш кечиришлари, фаровонликка эришишда, оилада ажримларнинг ва жиноятларнинг олдини олишда кекса отахон ва онахонларнинг ибратли ҳаёти ўрнак эканлиги, уларнинг ҳаёт йўллари ёшлар ҳаётида ўз аксини топиши лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Text to speech