Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳузурида Термиз тумани ИИБ Фахрийлар кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Тарихга назар
солмасдан, келажакка боқиб бўлмайди. Бинобарин, инсонни инсон этиб тарбиялашда энг
яхши восита бу- “тарих”- деб бежизга айтилмаган. Кекса ва нуронийларимиз эса тирик
тарихга қиёс этамиз. Чунки улар улуғ ёшни яшаб, ҳаёт йўлидаги мураккаб тўсиқларни
енгиб ўтиш сир-асрорларини пухта ўзлаштирган, юксак билим ва тажрибага эга
мураббийлардир. Хато қилсангиз, уни тўғрилаш сир-синоат йўлларини ўргатишади.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини
оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 15 март кунидаги ПҚ-167-сон
Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 15 июл кунидаги
буйруғи талаблари асосида жорий йилнинг 29 май куни вилоят ИИБ раҳбарияти,
вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши, Термиз тумани ИИБ Фахрийлари ва туман ИИБда
хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида Термиз тумани ИИБ Фахрийлар
кенгашининг хисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш
аввалида бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Шадиев Шерзод Файзуллаевич
сўзга чиқиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз, Ички ишлар вазирлиги ҳамда
вилоят ИИБ томонидан Фахрийларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб,
келгусида Фахрий ходимлар билан ишлаш тизимини янада янги босқичга кўтариш мақсадида
мутассаддиларга тегишли топшириқлар бериб ўтди.
Шунингдек,
йиғилиш давомида Термиз тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига номзод
кўрсатилиб, йиғилиш қатнашчилари томонидан Фахрийлар кенгаши раиси этиб,
истеъфодаги подполковник Дилмурод Мирзаев бир овоздан маъқулланди.
Термиз
тумани ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига тайинланган истеъфодаги
подполковник Д.Мирзаев “Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қилиши”ни
таъкидлаб, масъулиятли ва шарафли вазифага тайинланганлиги, бу борада амалга
оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳусусида ўз фикрини қисқача билдириб ўтди.
Сўзга чиққан
фахрий устозлар томонидан ҳозирги кунда тизимда хизмат олиб бораётган
ходимларга панд-насиҳатлар бериб, хизмат интизомига қатъий риоя этишлари,
фуқаролар билан ҳушмуомала бўлишлари қолаверса ҳар бир мурожаатга масъулият
билан ёндошиб, вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда хизмат олиб боришлари тўғрисида маслаҳатлар
беришди.
Йиғилиш сўнгида, туман ИИБнинг бир
қатор фаол фахрийларига вилоят ИИБ бошлиғининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик
совғалари тантанали равишда топширилди.