17 Май 2024 йил 523

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида, Термиз шаҳрида содир этилган жиноят кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Куни кеча Термиз шаҳар “Алпомиш” маҳалласида жойлашган Термиз тиббиёт бўлими биносида, одам савдоси билан боғлиқ оғир турдаги жиноят муҳокамасига бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўтказилган йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Иноқов, шаҳар ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров, Термиз тиббиёт бўлими бошлиғи Р.Одинаев ва сектор раҳбарлари кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароити ҳақида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари йиғилиш иштирокчиларига қисқача маълумот бериб, жиноятга сабаб бўлган ҳар бир ҳолат таҳлил этилиб бунда оиладаги ва меҳнат жамоадаги муҳит, қўни – қўшни, маҳалла кўй, қариндошларнинг ҳам салбий таъсири  таъкидланди.

Вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари жиноят содир этишга мойил бўлган фуқаролар билан тизимли ишлаш бўйича йўлга қўйилган механизмни ҳаракатга келтирувчилари маҳаллалардаги “еттилик” вакиллари бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда фаолият юритмаслиги шу каби кўнгилсиз воқеаларга сабаб бўлишини ҳаётий мисоллар билан баён этди.

Айтиш керакки, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ижроси доирасида, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи орган ҳамда муассасалар иштирокида жиноят сабабларини ўрганиш, уларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш масалаларини жойига чиққан ҳолда «маҳаллабай» ва «соҳабай» муҳокама қилиш тартиби жорий этилган.

Бу амалиёт аввало ҳудуддаги криминоген вазиятни яхшилаш ва нуронийлар, кенг жамоатчилик вакилларининг огоҳлик дахлдорлигини оширишда айни муддао саналмоқда.

Эътиборли жиҳати халқ билан бўлаётган мулоқотлар жараёнида жиноятчиликни жиловлаш бўйича аҳоли вакилларининг ҳам таклиф ва ташаббуслари ўртага ташланмоқда.

Text to speech