Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан Термиз шаҳрида жамоатчилик билан ҳамкорликда тунги вақтларда ташкил этилаётган ишлар яқиндан ўрганилди.
Давлатимиз
раҳбарининг топшириғига кўра мамлакатимизда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда
маҳаллаларда осойишталикни таъминлаш, аҳолин бугунидан рози қилиш мақсадида
ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари томонидан жамоатчилик билан ҳамжиҳат бўлиб
ҳамкорликда тизимли ишлар йўлга қўйилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур
вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг
биринчи ўринбосари Бахтиёр Иноқов томонидан Термиз шаҳар ички ишлар бошқармаси шахсий
таркиби томонидан жамоатчилик билан ҳамкорликда тунги вақтларда ташкил
этилаётган ишлар ўрганилди.
Шаҳар ҳудудида
криминоген вазиятни яхшилаш борасидаги ижобий тажрибалар «қизил» тоифага тушган
маҳаллаларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб ташкил қилинмоқда.
Жиноятларнинг
аксарияти тунги вақтларда содир этилиши ҳисобга олиниб, ҳуқуқ-тартибот
идоралари ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида криминоген оғир
маҳаллаларга тунги навбатчиликка жалб этилган зарур куч ва воситалар
тақсимланиб, муаммолар маҳаллаларни ўзида ечишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Текширув
жараёнида шаҳар ҳудудига кириш ва чиқиш йўналишларида хавфсизлик чораларининг
тўғри ва тизимли ташкил этилиши «Мангузар» йўл патруль хизмати маскани мисолида
ўрганилди.
Ўрганиш
давомида, хизматни тизимли равишда масъулият ва ҳушёрлик билан ташкил этишга
қаратилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли
топшириқлар берилди, бунда асосий эътибор масканларнинг маъмурий ҳудудларида
видеокузатув қамровини ошириш, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши,
пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар кўздан кечирилди.
Шунингдек,
шаҳар ҳудудида аҳоли зич жойлашган кўп қаватли уйлар криминоген вазияти оғир
бўлган маҳаллаларда, “102” Ҳуқуқ тартибот маскани, Термиз шаҳар ИИБ Навбатчилик
қисми, тезкор-тергов гуруҳи, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий
ёрдам кўрсатиш маркази ва бошқа Ички ишлар бўлинмаларида тунги хизматни ташкил
этиш жарёнлари билан яқиндан танишилиб, аниқланган камчиллик ва муаммоларни
бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Тунги
вақтда маҳаллаларда ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш, ҳисобда турган
шахслар, нотинч оилалар ҳамда уюшмаган ёшлар билан «хонадонбай» ва «фуқаробай»
ишларни ташкил этиш ҳамда жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини тизимли
равишда аниқлаб, келгусида уларнинг барвақт олдини олиш борасида тавсиялар берилди.
Ўрганиш
чоғида, «Яшил дунё», «Айсберг», “Инденум” ва бошқа савдо мажмуаларида аҳоли
учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда хавфсизлик чораларига эътибор қаратилди,
содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларда бириктирилган ходимларнинг
шайлик ҳолати назорат тариқасида текширилди.
Ўрганиш жараёнида асосий эътибор, хизматни тизимли
равишда масъулият ва ҳушёрлик билан ташкил этишга қаратилиб, аниқланган
камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилиб, ижроси
назоратга олинди.
Бошқарма бошлиғининг
биринчи ўринбосари томонидан мазкур йўналишлардаги ўрганишлари бошқа ҳудудларда
ҳам давом этмоқда.