Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи фахрийлар, хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг хонадонларга ташриф буюриб, хонадон соҳибларига давлатимиз раҳбарининг эзгу тилакларини eтказди.
«9 май — Хотира
ва қадрлаш куни» муносабати билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси
бошлиғи полковник Тимур Исмаилов соҳа мутасаддилари ва масъуллар иштирокида
бугун Термиз шаҳри ва туманларда истиқомат қилиб келаётган фахрийлар,
нуронийлар ва хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг хонадонларга ташриф
буюриб, улар билан учрашиб, давлатимиз раҳбарининг эзгу тилакларини етказди.
Хотира – азиз,
қадр – муқаддас. Юртимизда нишонланадиган ҳар бир байрам олдидан кекса авлод
вакилларини эъзозлаш уларга чуқур ҳурмат кўрсатиш, нуроний, фахрийлар ҳолидан
хабар олиш анъанага айланган. Сабаби, бугунги осуда кунларимиз, фаровон
турмушимиз уларнинг машаққатли хизмати ва букилмас иродаси эвазига тикланганини
унутмаслик лозим.
Айни шу мақсадда
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва масъуллар воҳада истиқомат қилиб келаётган
соҳа фахрийлари, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг хонадонларида бўлиб,
Президентимизнинг байрам табрикларини етказишди, шунингдек байрам совғаларини
улашиб, қувончларига шерик бўлишди.
Хонадон соҳиблари
билан қилинган суҳбат чоғида бугунги кунларга шукрона келтириш билан бирга
давлатимиз раҳбарининг эътиборидан миннатдор эканини билдирди.
Бошқарма бошлиғи
фахрийлар ҳамда хизмат чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари билан
учрашиш давомида уларнинг яшаш шароити, саломатлиги ҳамда муаммоларини ҳам
ўрганиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.