Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Исмаилов Тимур Камалатдиновичнинг Халқ Депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг саксон еттинчи сессиясида Ҳисоботи тингланди.
Жорий йилнинг 24
май куни ўтказилган мазкур сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлиси Сенати
аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар
раислари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари,
бошқарма ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда
оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқалар иштирок этишди.
Кун тартибидаги
мавзу доирасида Сурхондарё вилоятда 2024 йилнинг I чорагида аҳоли бандлигини
таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш, доимий
яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш,
“Сайхунобод тажрибаси”ни жорий этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи
омилларни бартараф этиш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ва
уларнинг масъулиятини ошириш борасида вилоят сектор раҳбарлари томонидан амалга
оширган ишлар ҳақида вилоят сектор раҳбарларининг ахбороти тингланди.
Сессия кун тартибига қўйилган «Вилоят ҳудудида
қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида 2024 йилнинг биринчи
чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида»
вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Тимур
Исмаиловнинг ҳисоботи тингланди.