13 Феврал 2024 йил 555

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи воҳада криминоген вазиятни ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Исмаилов Тимур Камалатдинович маҳалла ҳудудларида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни барвақт олдини олиш, уларни “иссиқ изи”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида бугун Термиз, Қизириқ ҳамда Бандихон туман ички ишлар бўлимларида бўлди.

Ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш, нотинч оилалардаги вазиятни ўрганиб, муаммоларини ҳал этиш, муқаддам судланганлар ва ёшларни иш билан таъминлаш,  еттилик фаолиятидан самарали фойдаланиш, ҳамкор ташкилотлар билан тунги вақтларда назорат янада кучайтириш, фуқаролар гавжум тўпланадиган жойларга видеокузатув мосламалари, хонадонларни қўриқлаш пультига улаш, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, ўрганиш давомида туман ички ишлар бўлимларидаги ходимлар фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилган ишлар, ўрнатилган видеокузатув мосламаларининг иш жараёни, хонадонларни қўриқлаш пультига уланиши,  “Ижтимоий профилактика” тизимининг иш самарадорлиги, “фуқаробай”, “маҳаллабай” ишлаш, фуқаролар, ёшлар ва аёлларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар атрофлича таҳлил этилди.

Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг воҳадаги ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech