Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, аксарияти ижобий ҳал этилди
Хабарингиз бор аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш
орқали уларга ижобий ечим топиш масалаларида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи
3-сектор раҳбари полковник Абдувоҳид Исмоилов томонидан 14 декабрь куни Сурхондарё
вилоятининг Денов тумани Ички ишлар бошқармасида ҳамда 15 декабрь куни Шеробод
туманлари Ички ишлар бўлимларида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ тизими соҳасига оид мурожаатлари
юзасидан сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўтказилган “Сайёр қабул”ларда вилоят ИИБ бошлиғи
ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари ва масъуллари, мурожаатларига ечим
излаб келган фуқаролар ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди.
Фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш давомида Денов
туманида 19 та мурожаатлар қабул қилиниб, мурожаатларнинг 12 таси жойида ижобий
ҳал этилган бўлса, Шеробод туманида ўтказилган қабулда 23 та мурожаатлар қабул
қилиниб, 13 та муаммоли мурожаатлар ижобий ҳал қилинди.
Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси
бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ҳар бир мурожаат
бўйича муддатлар белгиланиб, тегишли кўрсатмалар берилди.
Айтиш
керакки, ҳар бир муаммоли мурожаатнинг ортида инсон ҳақ-ҳуқуқи, унинг тақдири
акс этганлигини чуқур англаган ҳолда ҳар билан қилинган мурожаатларни қонунда
белгиланган тартибда ижобий ҳал қилишга қаратилган саъйи ҳаракатлар ички ишлар
органлари раҳбарлари ҳамда ходимлари томонидан изчиллик билан олиб борилмоқда.