Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов томонидан фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Халқ билан мулоқот қилиш орқали уларни
қийнаб келаётган дарду ташвишига қулоқ тутиш, муаммоларини ўрганиш орқали ҳал
қилиш бугун давлат идораларининг асосий фаолияти ҳисобланиб, бош мезонига
айланган.
Сурхондарё вилояти
ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Абдувоҳид Исмоилов томонидан Сурхондарё вилояти
ИИБда ўтказилган сайёр қабулда ҳам бу мезон ўз исботини топди.
Сайёр қабулда вилоят ИИБ
бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари ва масъуллари, мурожаатларига
ечим излаб келган фуқаролар ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди.
Қабулда
кўтарилган 20 дан ортиқ фуқароларнинг суд-ҳуқуқ тизими соҳасига оид мурожаатлари
бирма-бир кўриб чиқилиб, ижобий ечим изланди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилиб, иш юритувга олинган,
қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси бошқарма бошлғи томонидан алоҳида
назоратга олиниб, мутасаддиларга ҳар бир мурожаат бўйича муддатлар белгиланиб, тегишли кўрсатмалар
берилди.