Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан Музработ туманида Сайёр қабул ўтказилди.
Аҳолининг узоғини яқин, оғирини yeнгил қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини
жойига чиққан ҳолда ўрганиш, уларнинг дарду ташвишларига шерик бўлиш орқали ижобий
ечим излаш мақсадида раҳбарлар томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.
Шундай қабуллардан бир жорий йилнинг 16 февраль куни Музработ тумани “Ат
Термизий” маҳалласида жойлашган Касб-ҳунар мактаби биносида Сурхондарё вилояти
ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Болтаев Мурод Мамаражабович раҳбарлигида, мутасадди ташкилот
раҳбарлари иштирокида маҳалла аҳолисининг муаммоларини ўрганиш мақсадида “Сайёр
қабул” ташкил этилди.
Ўтказилган қабулда фуқароларнинг бандлик, уй-жой таъмири, саломатлигини
тиклаш, ижтимоий ҳимоя, кредит, таълим ва бошқа бир қатор масалаларда билдирган
мурожаатлари тингланиб, ижобий ечим изланди.
Ўз муаммоларига ечим излаб келган фуқароларнинг
20 га яқин мурожаатларининг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ўрганиш талаб этилган мурожаатларнинг ижроси алоҳида назоратга
олинди.