20 Ноябр 2023 йил 513

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Шўрчи тумани ҳудудида жиноятни жиновлаш йўлида олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишлар ўрганилди

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи жараёнида барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, ижтимоий профилактикани кучайтириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш, криминоген вазиятга таъсир этувчи омилларни аниқлаган ҳолда илмий жиҳатдан таҳлил қилиб, 2024-йилнинг биринчи чораги якунига қадар жиноятчиликни жиловлаш бўйича аниқ таклифлар киритиш ва йўл харитаси ишлаб чиқиш вазифаси соҳа масъулларига белгилаб берилди.

Маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни ўз вақтида фош этиш, мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи А.Исмоилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Шўрчи туманида бўлиб, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ёки жиноятларни олдини олишда ўзаро ҳамкорлик муҳимлиги, бу борада профилактика инспекторлари фаол бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, йўл транспорт ҳодисалари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш,  ижтимоий профилактика соҳасида аниқланган камчилликлар ва муаммоларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech