26 Апрел 2024 йил 571

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

Юртимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлайдиган механизмнинг  шаклланиши  халқнинг давлат ва жамиятдан розилигини   таъминлашга хизмат қилмоқда.

Жойларда ташкил этилаётган  сайёр қабуллар асносида, халқ билан мулоқот  майдони вужудга келиб муаммо ва масаллар ечимига вертикал ёндашилмоқда. Бу эса албатта самарадорликда муҳим аҳамият касб этмоқда.  Президентнинг вилоятдаги халқ қабулхонаси ва Вилоят ИИБ масъуллари иштирокида  ўтказилган сайёр қабулда ҳам фуқароларнинг мурожаатларига ечим изланди.

Давлатимиз раҳбари аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, фаровонлигини ошириш, яқин келажакда эмас бугун муносиб шароитларда яхши яшашини таъминлаш  аҳолининг розилиги ортида  мутасаддиларнинг кўнгил хотиржамлиги ҳаловати туриши лозимлигини бод-бод такрорлайдилар.   Шундан бўлса керак жамиятимиздаги барча даражадаги раҳбарлар томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган. Шунга асосан ташкил этилган мазкур сайёр қабулда 15 нафардан ошиқ фуқаролар, тергов, терговга қадар текширув, моддий ёрдам, ишга тиклаш  ва бошқа масалаларда мурожаат қилишди. Юзма-юз мулоқотларда тизим ходимларининг фаолиятидан миннатдор бўлганлар фуқаролар ҳам  иштирок этишди.                                                

Сайёр қабул давомида мурожаатлардан 8 таси ижобий ҳал этилди. Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар  юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи масъуллигида  жойига чиққан ҳолда  ечими таъминланиши таъкидланди. Албатта бундай ёндашув зиддиятли муносабатларнинг барҳам топишига ва қонунлар устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Text to speech