24 Август 2025 йил 14

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Бойсун туманида Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш борасидаги ишлар ўрганилди.

Куни кеча Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов криминоген вазияти оғир бўлган Бойсун туманидаги “Мустақиллик” маҳалласига ташрифи давомида, амалга оширилган ишларни кўздан кечириб, маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида учрашув ўтказди.

Учрашув давомида, маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, маҳаллани хавфсиз ҳудудга айлантириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган йўл харитаси ижроси ўрганилди.

Шунингдек, жамоат тартибини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга алоҳида урғу берилди. Вилоят ИИБ бошлиғи ушбу йўналишларда олиб борилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шу билан бирга Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси, ижтимоий профилактика ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилиб, бу борада  йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Учрашув давомида, туман масъулларига маҳаллаларда фуқаролар хавфсиз яшашлари учун барча чора-тадбирларни амалга ошириш  лозимлиги айтилиб, маҳалла ҳудудини хавфсиз масканга айлантириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Бошқарма бошлиғи “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспекторининг хизмат уйига ташриф буюриб, профилактика инспекторининг яшаш шарт-шароитлари билан яқиндан танишиб, муаммоларини ўрганди.

Шундан сўнг, бошқарма бошлиғининг ўрганиш манзили Бойсун тумани Ички ишлар бўлими биноси бўлиб, у ерда бино ва ҳудуднинг тозалиги, Навбатчилик қисмида ходимлар учун яратилган шарт-шароитлари, тегишли иш ҳужжатлари кўздан кечирилиб, аниқланган камчилликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан туман ИИБ масъулларига тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech