Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Термиз шаҳрида тунги фаолиятни ўрганиш давомида, Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов Термиз шаҳар “Дўстлик” маҳалласидаги “Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази” ходимларининг тунги хизмат фаолияти ва у ерда муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни сақлаш учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ходимларга хизматни ўташ давомида тегишли буйруқ ва кўрсатмаларга қатъий амал қилишлари уқтирилди.
Ўрганиш давомида, Термиз шаҳар “Алпомиш” маҳалласидаги “24/7” кўчасида
фуқаролар ҳамда сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган
ишлар билан танишиш асносида, “24/7” хизмат кўрсатиш, туристик ва гастрономик
кўчасида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида масъулларга тегишли
топшириқлар берилди.
Шунингдек, “Алпомиш” маҳалласи
ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, маҳаллани хавфсиз
ҳудудга айлантириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли кўп
тўпланадиган жойларни камералаштириш, ишсизлар сонини камайтириш, фуқароларнинг
кибер жиноятлар қурбони бўлиб қолишининг олдини олиш, маҳаллани рақамлаштириш
“ижтимоий профилактик” тадбирларни манзилли ўтказиш, Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси, жорий йил 17
сентябрь кунидан 27 сентябрь кунига қадар Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд долзарб 10 кунлиги” тезкор профилактик тадбири доирасида, ижтимоий профилактика ҳамда маҳалла
еттилиги ҳамкорлигида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли тавсия
ва кўрсатмалар берилди. 
Шундан сўнг, “Бўстон” маҳалласида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни
олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва жиноятчилик тақдимоти билан
танишилиб, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилиб,
“ижтимоий профилактик” тадбирларни манзилли ўтказиш бўйича раҳбарий топшириқлар
берилди.
Ўрганишнинг кейинги манзили “Саҳоват” маҳалласидаги Республика
ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий тиббиёт маркази, наркология йўналиши
бўйича Сурхондарё филиали фаолияти ҳамда у ердаги шарт-шароитлар кўздан кечирилиб,
шифокорлар билан хушёрхонада даволанаётган фуқароларнинг аҳволи ҳамда ушбу муассасага
бириктирилган ички ишлар бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бўлими ходимларига хушёр ҳолда
хизматларни олиб боришлари бўйича йўриқнома ўтказилди.
Бошқарма бошлиғи томонидан аниқланган камчилликларни зудлик
билан бартараф этиш юзасидан вилоят ҳамда шаҳар ИИБ масъулларига тегишли топшириқ
ва кўрсатмалар берилди.
Вилоятнинг барча ҳудудларида аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолиятни ўрганиш ишлари давом этмоқда.