Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Қумқўрғон туманида Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш борасидаги ишлар ўрганилди.
Куни кеча Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов криминоген вазияти оғир бўлган Қумқўрғон туманидаги “Сурхон соҳили” ҳамда “Бешқаҳрамон” маҳаллаларига ташриф буюриб, амалга оширилган ишларни кўздан кечириб, маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида учрашув ўтказди.
Учрашув давомида, маҳалла
еттилиги аъзолари иштирокида учрашув ўтказиб, маҳалла ҳудудида жиноят ва
ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, маҳаллани хавфсиз ҳудудга
айлантириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган йўл
харитаси ижроси ўрганилди.
Шунингдек, жамоат тартибини
мустаҳкамлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жиноят ва
ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга алоҳида урғу берилди. Вилоят ИИБ
бошлиғи ушбу йўналишларда олиб борилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш
зарурлигини таъкидлади.
Шу билан бирга
Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси, ижтимоий
профилактика ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ҳам
ўрганилиб, бу борада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан
тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, туман Деҳқон
бозорида ташкил этилган “Арзонлаштирилган савдо ярмаркаси” ҳамда “Барака савдо
мажмуаси”да аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг
барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирилди.
Учрашув якунида, туман
масъулларига маҳаллаларда фуқаролар хавфсиз яшашлари учун барча
чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги айтилиб, маҳалла ҳудудини
хавфсиз масканга айлантириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар
берди.