18 Феврал 2024 йил 332

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг галдаги ўрганишлари Ангор туманида бўлди

Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғусини ошириш, уларни мустақил ҳаётда ўз ўрнини топишлари ҳамда таълим олишлари учун кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бу каби эзгу ишларнинг қулочи кенгайиб, республиканинг энг чекка ва олис ҳудудларида ҳам ўз аксини топмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Исмаилов Тимур Камалатдинович ҳамда Мардонов Қосим Эсоновичлар алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактаб-интернатида бўлиб, ушбу масканда таълим ва тарбия топаётган ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар  билан яқиндан танишди.

Ушбу таълим масканида 172 нафар ўқувчига таълим олиб, ўқувчиларнинг билим олишлари учун барча имкониятлар яратилган. Шунингдек, касб-ҳунар эгаллашлари учун тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Масъуллар ўқувчиларнинг таълим олиш жараёнларини кузатиш билан бир қаторда ўқувчилар иштирокида ташкил этилган тадбиррда иштирок этишди.

Шундан сўнг, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Т.Исмоилов Ангор туманининг Янги турмуш маҳалласи ҳудудида жойлашган 3-сонли ҳуқуқ-тартибот масканида бўлиб, у ерда туман сектор раҳбарлари, маҳалла "еттилиги" билан ўтказилган учрашувда ҳудудда жиноятчиликни жиловлаш борасида олиб борилаётган профилактик чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Вилоят ИИБ бошлиғи туман ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасидаги амалга оширилган ишлар ва келгусидаги истиқболли вазифалар билан танишиб, бу борада масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Text to speech