Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Музработ туманида Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси, “Хавфсиз ҳудуд- долзарб-10 кунлиги” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолият ўрганилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов криминоген вазияти оғир бўлган Музработ туманидаги “Чегарачи” ҳамда “Ал Ҳаким Ат Термизий” маҳаллаларига ташрифи давомида, 22-сонли умумий ўрта таълим мактаб аҳволи, ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, қўриқлов пультига уланганлиги текширилди ва ўқувчилар ўртасида давомат, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ушбу маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш учун тунги хизматга бириктирилган ҳуқуқтартибот органлари ходимлари, маҳалла еттилиги билан маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, маҳаллани хавфсиз ҳудудга айлантириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли кўп тўпланадиган жойларни камералаштириш, ишсизлар сонини камайтириш, фуқароларнинг кибер жиноятлар қурбони бўлиб қолишининг олдини олиш, маҳаллани рақамлаштириш “ижтимоий профилактик” тадбирларни манзилли ўтказиш борасидаги тақдимот билан танишилиб, Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси ҳамда Республикамиз миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд- долзарб-10 кунлиги” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида, жамоат тартиби, аҳоли хавфсизлиги, ижтимоий профилактика ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилиб, бу борадаги ишлар етарли даражада олиб борилмаётганлиги танқид қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш давомида, “Шаффоф” маҳалласида жойлашган Музработ тумани Тиббиёт бирлашмасида
беморлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда шифохонада ташкил этилган мастлик ҳолатида
бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туман пункти фаолияти билан яқиндан танишилиб,
куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси ўрганилди.
Музработ туманида олиб борилган тунги ўрганиш давомида,
Музработ туман Қўриқлаш бўлими фаолияти билан яқиндан танишилиб, у ерда бино ва
ҳудуднинг тозалиги, тумани ҳудудини камералаштириш ва қўриққа олиш, шунингдек
ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилиб, қўриқлаш бўлими бошлиғининг
жиноятчилик, хонадон ва объектларни
қўриқловга олиш бўйича тақдимоти тингланди. 
Бошқарма бошлиғи томонидан аниқланган камчилликларни зудлик
билан бартараф этиш юзасидан вилоят ҳамда туман ИИБ масъулларига тегишли топшириқ
ва кўрсатмалар берилди.
Вилоятнинг барча ҳудудларида аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолиятни ўрганиш ишлари давом этмоқда.