Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Қумқўрғон ва Шеробод туманларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси ҳамда қизил тоифадаги маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш борасидаги ишлар ўрганилди.
Жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов криминоген вазияти оғир ҳамда йиллар давомида “қизил” тоифада бўлган Қумқўрғон туманидаги “Янги шаҳар” ҳамда Шеробод туманидаги “Катта ҳаёт”, “Буюк ипак йўли” маҳаллаларига ташриф буюриб, амалга оширилган ишларни кўздан кечириб, маҳалла еттилиги аъзолари иштирокида учрашув ўтказди.
Учрашув давомида, маҳалла ҳудудида жиноят ва
ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик,
маҳаллани хавфсиз ҳудудга айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
кўздан кечирилди.
Шунингдек, жамоат тартибини мустаҳкамлаш,
фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши
масалаларига алоҳида урғу берилди. Бошқарма бошлиғи ушбу йўналишларда олиб
борилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги
ПҚ-1-сонли қарори ижроси, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш,
ижтимоий профилактика ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган
ишлар ҳам ўрганилиб, бу борада йўл
қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар
берилди.
Учрашув якунида, бошқарма бошлиғи томонидан маҳаллаларда фуқаролар хавфсиз яшашлари учун барча чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги айтилиб, маҳалла ҳудудини хавфсиз масканга айлантириш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.