Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Термиз шаҳрида Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижроси, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолият ўрганилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур
Исмаилов криминоген вазияти оғир бўлган Термиз шаҳридаги “Боғишамол” маҳалласига
ташрифи давомида, ушбу маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш учун тунги хизматга бириктирилган
ҳуқуқтартибот органлари ходимлари, “Қалқон” жамоатчилик тузилмаси билан ҳудудда
жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадига қаратилган йўриқнома ўтказди.
Шундан сўнг ушбу
маҳаллада ташкил этилган “102”
ҳуқуқ тартибот маскани фаолияти билан танишилиб,
маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, маҳаллани
хавфсиз ҳудудга айлантириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли кўп
тўпланадиган жойларни камералаштириш, ишсизлар сонини камайтириш, фуқароларнинг
кибер жиноятлар қурбони бўлиб қолишининг олдини олиш, маҳаллани
рақамлаштириш “ижтимоий профилактик” тадбирларни
манзилли ўтказиш борасидаги тақдимот билан танишилиб,
Президентимизнинг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси, ижтимоий
профилактика ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ҳам
ўрганилиб, бу борада йўл қўйилган
камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Ўрганиш
давомида, Моваро массивидаги
“24/7 хизмат кўрсатиш” кўчасида жамоат тартибини сақлаш учун
ажратилган, куч воситалар, фуқаролар ҳамда
сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилиб, мазкур йўналишда
амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча топшириқлар берилди.
Ўрганишнинг кейинги манзили “Мангузар” ЙПХ масканида
давом эттирилди. Ушбу масканда ходимлар фаолият олиб боришлари учун яратилган
шарт-шароитлар билан танишиб, аниқланган камчилликларни зудлик билан бартараф
этиш юзасидан масуълларга кўрсатмалар берди.
Бундан ташқари Алпомиш маҳалласи ҳудудида жойлашган Термиз
шаҳар RK-5 Марказий қозонхонасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш
жараёнлари кўздан кичирилди.
Шунингдек, ички ишлар вазирлиги томонидан оталиққа
олинган Термиз шаҳар “Нурли-келажак”
маҳалласидаги 7-сонли умумий ўрта таълим
мактабида ўрганишлар давом эттирилиб, ушбу таълим даргоҳида ўқувчи ёшларнинг
таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик
жараёнлари, хавфсизлик чоралари билан яқиндан танишилди. Таълим муассасаси
раҳбарларига ўқувчи ёшларнинг билим даражаларини янада ошириш, мактабга
бириктирилган инспектор психологлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган
вазифалар юзасидан тушунтиришлар берилиб, маъмурий бинонинг қўриқлов пультига уланганлиги текширилди
ва ўқувчилар ўртасида давомат, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан
кўрсатмалар берилди.
Термиз шаҳрида олиб борилган тунги ўрганиш давомида, вилоят
ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Махсус
қабулхонаси фаолияти билан яқиндан танишилиб, у ерда бино ва ҳудуднинг
тозалиги, сақланаётган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар, тегишли иш ҳужжатлари
кўздан кечирилди.
Бошқарма бошлиғи томонидан аниқланган камчилликларни зудлик
билан бартараф этиш юзасидан вилоят ҳамда шаҳар ИИБ масъулларига тегишли топшириқ
ва кўрсатмалар берилди.
Вилоятнинг барча ҳудудларида аҳоли осойишталигини таъминлашга қаратилган тунги фаолиятни ўрганиш ишлари давом этмоқда.