16 Сентябр 2025 йил 114

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Термиз шаҳридаги “Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси” биносида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов сурхондарёлик ёшлар билан учрашув ўтказди.

Ташкил этилган мазкур учрашув, ёшларнинг уюшмаган тоифаси ўртасида самарали профилактик ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришига кўмаклашиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий саводхонлигини ва қонунга итоаткорлик ҳиссини ошириш, ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсад этилган.

Шу боисдан, ташкил этилган  “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида, олий таълим муассасалари талабалари, ички ишлар органлари ҳисобида турган ёшлар, вақтинча ишсиз ёшлар, хорижий давлатларга вақтинча меҳнат қилиш мақсадида кетиб-қайтиб келган ёшлар, ажрим ёқасидаги ҳамда низоли оилаларда тарбия топаётган ёшлар, мунтазам равишда ўқув машғулотларига қатнашмаётган ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган ёшлар иштирок этишди.

Учрашув давомида, бошқарма бошлиғи бугунги кунда давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ёшлар учун яратилган кенг кўламли шарт-шароитлар ва имкониятлар тўғрисида ўзининг фикр мулоҳазаларини бериб ўтди.

Шунингдек, учрашувда ёшлар келажакдаги орзу ҳаваслари билан ўртоқлашиб, бошқарма бошлиғига ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олишди.

Text to speech