16 Ноябр 2024 йил
451
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаиловнинг галдаги оммавий сайёр қабули ўтказилди
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан ўтказилган қабулда, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этди.
«Оммавий сайёр қабули» жараёнида фуқаролар тергов — суриштирув, ишга
қабул қилиш, соғлигини тиклаш масаласида моддий ёрдам бериш, йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа турли ички ишлар соҳасига оид масалалар
юзасидан мурожаатлар қилишди.
Мурожаатларнинг асосий қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса,
баъзи мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ижросини ўрганиш учун қўшимча муддат талаб қиладиган мурожаатлар эса тегишли соҳавий хизмат масъулларига йўналтирилиб, бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинди.