28 Сентябр 2025 йил 90

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан Термиз шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган ходимларнинг тунги фаолияти ўрганилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Жўрабек Авазов томонидан Термиз шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, йўл транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш борасидаги ишлар билан танишиш ҳамда тунги хизматга жалб этилган ходимларнинг хизмат фаолияти ўрганилди.

Термиз шаҳридаги “Боғишамол” маҳаллада ташкил этилган “102” ҳуқуқ тартибот маскани фаолияти билан танишилиб, маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, маҳаллани хавфсиз ҳудудга айлантириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли кўп тўпланадиган жойларни камералаштириш, ишсизлар сонини камайтириш, “ижтимоий профилактик” тадбирларни манзилли ўтказиш, Моваро массивидаги “24/7 хизмат кўрсатиш” кўчасида жамоат тартибини сақлаш учун ажратилган, куч воситалар, фуқаролар ҳамда сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилиб, мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар юзасидан қўшимча йўриқномалар берилди.

Шунингдек, ушбу маҳаллада қад ростлаётган кўп қаватли бинолар ва уларнинг хафвсизлик чораларини таъминлаш борасидаги лойиҳалар билан танишилди.

Text to speech