Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ва вилоят прокурори иштирокида Президентимизнинг жорий йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси ҳамда Денов туманида содир этилган қотиллик, безорилик жиноятлари танқидий муҳокама қилинди.
Бугун Денов тадбиркорлик ва педагогика институтининг мажлислар залида Денов тумани маҳаллалари ҳудудларида Президентимизнинг жорий йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, “2025 йил 1 май куни Денов тумани З.М.Бобур маҳалласи ҳудудида содир этилган қотиллик” ҳамда “Туман ҳудудида хизмат олиб бораётган йўл патрул хизмати ходимларига фаол қаршилик кўрсатиш натижасида содир бўлган безорилик” жиноятларининг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар муҳокамасига бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Юқорида қайд
этилган икки турдаги жиноятлар вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов
ҳамда вилоят прокурори Бахтияр Бабаджановлар ҳузурида ўтказилган муҳокама
йиғилишида, Денов туманидаги "қизил тоифа" сирасига киритилган
маҳалла еттилиги, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар
иштирок этишди.
Йиғилиш давомида,
вилоят масъуллари томонидан маҳалла еттилиги аъзоларининг ушбу жиноятларнинг
келиб чиқиш сабаб ҳамда омилларидан бехабар эканлиги танқид қилинди.
Маҳалла
ҳудудларида бу каби жиноятларни барвақт олдини олиш имкони борлиги таъкидланиб
зарур тушунтиришлар берилди.
Йиғилиш якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олинган ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.