26 Октябр 2024 йил 439

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари иштирокида, Қизириқ туманида содир этилган жиноят муҳокама қилинди.

Қизириқ тумани Шодлик маҳалласи ҳудудида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Шодиев, секторлар, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла еттилиги фаоллари иштирокида “Шодлик” маҳалласида содир этилган жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўтказилган муҳокама йиғилишида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Алламуротов кун тартибига қўйилган муҳим масала юзасидан қисқача маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг, маҳалла ҳудудида содир этилган нохуш ҳолат сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка атрофлича етказилди.

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Ш.Шодиев маҳалла еттилиги фаоллари, кенг жамоатчилик, қўни-қўшнилар қолаверса, ҳар бир фуқаро бу каби салбий ҳолатларни содир бўлишининг олдини олиш чораларини криш кераклиги, маҳаллада бўлаётган нохуш ҳолатларга барча масъулиятни ҳис этган ҳолда ёндошиши, маҳалладошлар ўртасидаги меҳр-оқибатнинг йўқолишини олдини олиш тўғрисида фикр билдириб, маҳалла фаолларининг, тегишли идора вакилларининг жиноятни олдини олиш борасидаги ишларига танқидий баҳо бериб ўтди.

Шу билан бирга йиғилишда иштирок этган жамоатчилик вакиллари ушбу содир этилган жиноятга ўзларининг муносабатларини бўлдириб ўтишди.

Муҳокама йиғилиши якунида, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан Қизириқ тумани ҳудудида, бу каби жиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан тегишли мутасаддиларга ҳамда маҳалла еттилиги фаолларига ҳар бир хонадонни айниқса нотинч оилалар, узоқ муддатга кетганларни оила азолари билан профилактик ишлар олиб бориш юзасидан топшириқлар берилиб, жиноятчиликни барвақт жиловлаш юзасидан муҳим чора-тадбирлар белгиланиб, аниқ вазифалар юклатилди.

Text to speech