19 Октябр 2024 йил 520

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари иштирокида, Термиз шаҳрида содир этилган жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Бугун, Термиз шаҳар Маъданият бўлими биносида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Атаназаров, Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи М.Болтаев, секторлар, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла еттилиги фаоллари иштирокида Термиз шаҳрининг “Паттакесар” маҳалласи ҳудудида содир этилган жиноят муҳокамасига бағишганган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўтказилган муҳокама йиғилишида, дастлаб шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Болтаев кириш сўзини олиб, кун тартибига қўйилган муҳим масала юзасидан қисқача маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг, Паттакесар маҳалласи ҳудудида содир этилган нохуш ҳолат сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка атрофлича етказилди.

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Х.Атаназаров маҳалла еттилиги фаоллари, кенг жамоатчилик, қўни-қўшнилар қолаверса, ҳар бир фуқаро бу каби салбий ҳолатларни содир бўлишига томошабин бўлиб эмас, балки ҳар бир ҳолатга беэътибор бўлмасдан уни олдини олишга ҳаракат қилиши, маҳаллада бўлаётган нохуш ҳолатларга барча масъулиятни ҳис этган ҳолда ёндошиши, лозимлиги тўғрисида фикр билдириб, маҳалла фаолларининг, тегишли идора вакилларининг жиноят содир этилгунга қадар бўлган фаолиятига кескин танқидий баҳо бериб ўтди.

Шу билан бирга йиғилишда иштирок этган жамоатчилик вакиллари ушбу содир этилган жиноятга ўзларининг муносабатларини бўлдириб ўтишди.

Муҳокама йиғилиши якунида, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан Термиз шаҳар ҳудудида, бу каби жиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар белгиланиб, аниқ вазифалар юклатилди.

Text to speech