24 Август 2024 йил
249
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаиловнинг навбатдаги “Оммавий сайёр қабули” ўтказилди.
Сурхондарё
вилояти ИИБ бошлиғи томонидан ўтказилган қабулда, вилоят Ички ишлар бошқармаси
бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этди.
“Оммавий сайёр
қабули”да фуқаролар тергов — суриштирув, ишга қабул қилиш, оилавий низолашиш ва
бошқа турли ички ишлар соҳасига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.
Мурожаатларнинг
асосий қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар
юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ижросини ўрганиш учун қўшимча муддат
талаб қиладиган мурожаатлар эса масъулларга йўналтирилиб, бошқарма бошлиғи
томонидан алоҳида назоратга олинди.