22 Октябр 2024 йил
445
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари иштирокида, Музработ туманида содир этилган жиноят муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Бугун, Музработ тумани 16 сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Якубов, Музработ туман ҳокими А.Қурбонов, секторлар, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла еттилиги фаоллари иштирокида Музработ туманининг “Меҳригиёҳ” маҳалласи ҳудудида содир этилган жиноят муҳокамасига бағишганган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган муҳокама йиғилишида, дастлаб туман Ички
ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шкуров кириш сўзини олиб, кун тартибига қўйилган муҳим
масала юзасидан қисқача маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг, Меҳригиёҳ маҳалласи
ҳудудида содир этилган нохуш ҳолат сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка
атрофлича етказилди.
Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари У.Якубов маҳалла
еттилиги фаоллари, кенг жамоатчилик, қўни-қўшнилар қолаверса, ҳар бир фуқаро бу
каби салбий ҳолатларни содир бўлишига томошабин бўлиб эмас, балки ҳар бир
ҳолатга беэътибор бўлмасдан уни олдини олишга ҳаракат қилиши, маҳаллада
бўлаётган нохуш ҳолатларга барча масъулиятни ҳис этган ҳолда ёндошиши лозимлиги,
маҳалладошлар ўртасидаги меҳр-оқибатнинг йўқолишини олдини олиш тўғрисида фикр
билдириб, маҳалла фаолларининг, тегишли идора вакилларининг жиноят содир
этилгунга қадар бўлган фаолиятига кескин танқидий баҳо бериб ўтди.
Шу билан бирга йиғилишда иштирок этган жамоатчилик
вакиллари ушбу содир этилган жиноятга ўзларининг муносабатларини бўлдириб
ўтишди.
Муҳокама йиғилиши якунида, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан Музработ тумани ҳудудида, бу каби жиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан тегишли мутасаддиларга ҳамда маҳалла еттилиги фаолларига ҳар бир хонадонни айниқса нотинч оилалар, узоқ муддатга кетганларни оила азолари билан профилактик ишлар олиб бориш юзасидан топшириқлар берилиб, жиноятчиликни барвақт жиловлаш юзасидан муҳим чора-тадбирлар белгиланиб, аниқ вазифалар юклатилди.