Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаиловнинг навбатдаги “Оммавий сайёр қабули” бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси биносида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан ўтказилган қабулда, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этишди.
“Оммавий сайёр
қабули” жараёнида фуқаролар тергов — суриштирув, ишга қабул қилиш, ИИВ тизимига
ишга тиклаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, фуқароликни расмийлаштириш, қуда-андалар
ўртасидаги низоларга барҳам бериш, уй-жойни номига расмийлаштириш, пул олди
берди масаласи ва бошқа турли ички ишлар соҳасига оид масалалар юзасидан
мурожаатлар қилишди.
Мурожаатларнинг
асосий қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар
юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ижросини
ўрганиш учун қўшимча муддат талаб қиладиган мурожаатлар эса тегишли соҳавий
хизмат масъулларига йўналтирилиб, бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратга
олинди.
Шунингдек, “Оммавий сайёр қабули” давомида ички ишлар органлари тизимида касбига содиқлик ва ҳалоллик билан ёндошган ҳолда хизмат қилаётган тергов ва суриштирувчиларнинг фаолиятларидан мамнунлигини билдирган фуқаролар ҳам иштирок этишиб, ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.