Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник У.М.Якубов томонидан вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари билан ижрочилик ва хизмат интизомига ҳамда қонунийликка қатъий риоя этишлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Куни кеча
бошқарма биносида ўтказилган йиғилишда, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник
У.М.Якубов вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бошқармаси шахсий таркиб ўртасида ички тартиб-интизом ва кундалик идоравий
назоратни кучайтириш, тизимда хизмат қилаётган ходимлар ўртасида бепарволик
муҳитига барҳам бериш, учун ўзини ўзи профилактика қилиш тизимини йўлга қўйиш
тадбирлари амалга оширилишини таъкидлади. Хизмат жараёни ва хизматдан ташқари
вақтларда спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик, хизмат ҳудудида яшаш, фавқулодда
ва салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, фирибгарлик, товламачилик, коррупция ва
таъмагирликка қарши муросасиз бўлиш, ички ишлар органлари ходимларига пора
таклиф қилиш ва ва бошқа ноқонуний мақсадларни кўзлаган шахсларга нисбатан
қонуний чоралар кўриш, ҳар бир ходим шахсий хавфсизлигини таъминлаш борасидаги
ишлар кўламини ошириш юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар берилди.
Йиғилиш давомида, ҳуқуқбузарлик
ва жиноятни барвақт жиловлаш, уларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга
оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилиниб, йиғилиш иштирокчиларига тегишли
йўриқнома ва аниқ вазифаларни белгилаб берди.